Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Футбол бўйича “Адлия кубоги” мусобақасига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Адлия вазирининг 2020 йил 14 октябрда тасдиқланган “Оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом овқатланиш турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирлар” Дастурига асосан ҳар ҳафта (шанба куни) оммавий спорт мусобақаларини ўтказиш белгиланган.

Шунга кўра, якунланган ҳафтада стол тенниси бўйича ўтказилган мусобақа ходимларда ўзгача кайфият ўйғотди. Мазкур ҳафта якунида ҳам футбол бўйича “Адлия кубоги” мусобақаси ўтказилиши белгилаб олинди.

Бунда туман ва шаҳар адлия бўлимларининг жойлашувига қараб шарқий ва ғарбий ҳудудларга ажратилиб, мусобақада иштирок этиш хоҳиши бўлган ходимлар 2 та жамоага бўлинган ҳолда шакллантирилмоқда.

Вилоят адлия бошқармасидан ҳам 2 та жамоа шакллантирилади ва барча жамоалар ўзаро ўйнайдилар. Энг кўп очко тўплаган иккита жамоа биринчи ва иккинчи ўрин учун, камроқ очко жамғарганлар учинчи ўрин учун курашади.

Ғолибларга бошқарма кубоги, медаллар ва ҳар бир ўйинчига совғалар тақдим этилади.

Интиқлик билан кутилаётган мусобақага ҳозирданоқ ёпиқ стадион шай қилиб қўйилди.