Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Ҳарбий қисмда тарғибот тадбири ташкил этилди


Нишон туман адлия бўлими томонидан туманда жойлашган
01404-сонли ҳарбий қисмда тарғибот тадбири ташкил этилди. Тадбирда ҳарбий хизматчи ва уларнинг оила аъзоларига яратиб берилаётган имкониятлар, шарт-шароитлар хусусида сўз юритилди.

Хусусан, муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга асосан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик бўйича юксак натижаларга эришган, зарурий билим савиясига эга, намунали ҳарбий интизомини намоён этган энг муносиб ҳарбий хизматчиларга тавсияномалар берилиши белгиланганлиги, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2018 йил 14 июнда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан тасдиқланган Низоми билан мамлакат мудофаа қудратини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшган, жанговар-хизматда ва илмий фаолиятда муайян натижаларга эришган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар (идоралар)нинг ҳақиқий хизматни ўтаётган офицерларига, сержантлар ва оддий аскарлар таркибига мансуб бўлган контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга— бевосита командирлари (бошлиқлари) тавсияномасига асосан улар фарзандларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун имтиёзлар яратилганлиги ва бошқалар хусусида тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 октябрдаги “Ҳарбий тиббиёт соҳасида кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-4870-сон қарори мазмуни ва аҳамияти тушунтириб берилди.