Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Спорт – соғлик гарови


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сон “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда Адлия вазири томонидан 2020 йил 14 октябрда тасдиқланган “Адлия органлари ва муассасаларида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом овқатланиш турмуш тарзини тарғиб қилиш чора-тадбирлар дастури” ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан жорий йилнинг 28 ноябрида бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари ўртасида стол тенниси бўйича мусобақа ташкил этилди.

Мусобақани адолатли баҳолаш мақсадида ҳакам томонидан ҳар бир ўйин диққат билан кузатиб борилди ва натижасига кўра ғолиблар кейинги босқичга ўтиб боришди.

Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳслар натижасига кўра, Қарши туман адлия бўлими катта маслаҳатчиси Х.Номозов фахрли биринчи ўринни, Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими бошлиғи Ў.Азимов иккинчи ўринни ҳамда Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Т.Имомбердиев учинчи ўринни эгаллади.

Ғолиб ва совриндорлар Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Шунингдек, Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Э.Исмоиловга мусобақада муносиб иштироки учун ва Қамаши туман адлия бўлими бошлиғи Ш.Қаҳҳоровга “ҳалол ўйин” (Fair play) номинацияси бўйича эсдалик совғалари топширилди.

Дўстона руҳда ўтган мусобақа ходимларга ўзгача кайфият ва шижоат бағишлади. Мусобақани ташкил этишдан асосий мақсад ҳам ходимларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишлари, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш ҳамда спортга қизиқтириш орқали меҳнат фаолияти самарадорлигини оширишдан иборатдир.

Иштирокчи ва томошабинларда ўзгача қизиқиш ва таассурот ўйғотган ўйин якунида бу каби тадбирларни доимий тарзда ўтказиб бориш юзасидан келишиб олинди.