Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

“МАДАД” нодавлат нотижорат ташкилоти қандай фаолиятини амалга оширади


Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолига ҳуқуқий ахборотни етказиш ва юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан “МАДАД” – муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти ташкил этилган.

 

Муассасанинг асосий мақсади аҳолига беғараз ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш йўли билан уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга кўмаклашишдан иборат.

 

Ушбу муассаса Адлия вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилди.

 

“Мадад”нинг асосий вазифалари:

 

биринчидан, фуқароларга ҳуқуқий масалалар бўйича онлайн маслаҳатлар ва тушунтиришлар бериш йўли билан бирламчи бепул юридик ёрдам кўрсатади;

 

иккинчидан, фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини ижтимоий-сиёсий соҳадаги ўзгаришлар билан уйғун равишда ошириб бориш учун кўнгиллиларни жалб этади;

 

учинчидан, фуқаролар томонидан ҳуқуқий маслаҳат беришга оид сўровларни таҳлил қилиб боради. Таҳлил натижаси бўйича ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

 

тўртинчидан, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда инновацион усуллар, хорижий давлатларнинг бу борадаги ижобий тажрибаларини амалиётга татбиқ этади;

 

бешинчидан, “Advice.uz” (e-maslahat.uz) ҳуқуқий ахборот порталини мунтазам равишда юритади ва янгилаб боради.

 

Муассаса республикамизнинг 14 та ҳудудидаги бўлинмалари, шу билан бирга, туман (шаҳар)ларда фаолияти йўлга қўйиладиган ҳуқуқий маслаҳат бюролари орқали хизмат кўрсатади.