Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

27

Фуқаролар учун бепул ҳуқуқий маслаҳат


Қашқадарё вилоятида туман ва шаҳар адлия бўлимлари томонидан “Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир оилага” шиори остида уйма-уй юриб, ҳуқуқий маслаҳат бериш ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда.

Аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигини йўқ қилишни янги даражага кўтариш мақсадида Ғузор туман адлия бўлими томонидан “Яккадарахт” ва “Янгикент” МФЙларда яшовчи 16 та оилага бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

“Яккадарахт” МФЙ Бутон қишлоғида яшовчи бир нафар фуқаронинг ёшга доир пенсияга чиқишда амалий ёрдам бериш ҳақидаги мурожаати ўрганиш учун иш юритувига қабул қилинди.

Қарши шаҳар адлия бўлими томонидан “Гунгон” МФЙда яшовчи “Темир дафтар”га киритилган аҳоли вакилларига бепул маслаҳат бериш давомида шу маҳаллада яшовчи бир нафар фуқаронинг ногиронликни белгилаш юзасидан мурожаати ўрганиш учун қабул килинди.

Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан олиб борилаётган бу каби тадбирлар фуқароларнинг оғирини енгил бўлишида, мавжуд муаммоларини ҳал этилишида ёки ечимини топишда тўғри йўл кўрсатилишида кўмак бўлмоқда.

    Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан мазкур тадбирларни амалга ошириш давомида янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмуни ва аҳамияти юзасидан, шунингдек “Мадад” нодавлат нотижорат ташкилоти фаолияти ва ваколатлари хусусида ҳам тушунтиришлар бериб борилмоқда.