Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Иш ҳақларини ундириш юзасидан суд буйруғи чиқарилди


Касби туман адлия бўлими томонидан Қашқадарё вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси Касби туман филиали томонидан корхона ходимларига ойлик иш ҳақларини ўз вақтида тўланиши юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш натижасида аниқланган корхонанинг 10 нафар ходимларига жами 19,5 млн. сўмлик иш ҳақлари тўланмаганлиги ҳолати юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Касби туманлараро судига ариза киритилди.

Суд томонидан аризалар қаноатлантирилиб, ходимларнинг ҳисобланган, бироқ тўлаб берилмаган иш ҳақларини тўлиқ ундириб берилиши юзасидан суд буйруғи чиқарилди.