Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимлари учун сайёр қабул ташкил этилди


Қамаши туманида фаолият олиб борувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимлари билан сайёр тарзда учрашув ўтказилди

Учрашувда туманда фаолият олиб борувчи ўн бешга яқин нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида Х. Насимов сўзга чиқиб, нодавлат нотижорат ташкилотлар жамиятда муҳим аҳамият касб этишини, уларнинг фаолияти норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан кафолатланишини таъкидлади.

Шундан сўнг нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз фаолиятида дуч келаётган муаммолар, ўзларини қизиқтирган саволлар ҳамда таклифлар тингланди.

Икки нафар фуқаронинг иш ҳақини ундириб бериш ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлари иш юритувига қабул қилинди. Шунингдек, ўн бир нафар фуқаронинг мурожаатига жойида оғзаки тарзда ҳуқуқий тушунтириш берилди.