Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка қарши кураш куни


Ҳар йили 25 ноябрь дунёнинг кўплаб давлатларида аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни сифатида нишонланади.

Мазкур сана муносабати билан Қашқадарё вилоят телевидениесида давра суҳбати ташкил этилиб, тўғридан-тўғри эфирга узатилди.

Тадбирда иштирок этган Қарши туман адлия бўлими бошлиғи Р.Абдуллаева ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан мамлакатимизда аёлларга нисбатан зўравонликларни олдини олиш, унга қарши курашиш борасида олиб борилаётган амалий ва самарали ишлар хусусида сўз юритилди.

Хусусан, хотин-қизларнинг гендер тенглигини таъминлаш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга доир якка тартибдаги чора-тадбирлар ва уни қўллаш учун асослар, ҳимоя ордерини бериш ва унинг муддатини узайтириш тартиби, ўн саккиз ёшга тўлмаган, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланувчиларга нисбатан ёки суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахсларга нисбатан ҳимоя ордерини бериш ҳақида ва вилоятимизда бу борада олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.