Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Юридик хизмат маркази фаолиятидан...


Қарши тумани адлия бўлими ҳузурида ташкил этилган давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш маркази жорий йилнинг 30 сентябрдан ўз фаолиятини бошлади.

Юридик хизмат кўрсатиш маркази томонидан Қарши туманидаги 7 та давлат органлари ва ташкилотлари, жумладан туман давлат солиқ инспекцияси, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Қарши туман бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси, молия, маданият, халқ таълими, мактабгача таълим бўлимларига юридик хизмат кўрсатиш фаолияти амалга ошириб келинмоқда. Ушбу давлат органлари ва ташкилотларида электрон маълумотлар алмашиш орқали юридик хизмат кўрсатиш тизими йўлга қўйилди.

Марказ томонидан шу қисқа вақт давомида жами
661 та ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди хамда 21 та иқтисодий ишлар бўйича киритилган даъво аризаларни кўриб чиқишда иштирок этилди.

Шунингдек, 7 та давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқ онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш юзасидан 15 маротаба давра суҳбати ва семинарлар, 8 маротаба ижтимоий тармоқлар орқали ҳамда телевидения ҳамда газета орқали 1 маротабадан тарғибот ишлари амалга оширилди.

                                                                                                      

 

Қарши туман адлия бўлими ҳузуридаги

давлат органлари ва ташкилотларига

юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи                          А.Эшимов