Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Радио орқали танлов ўтказилди


Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг
28 йиллиги муносабати билан аҳолининг ҳуқуқий билимини ҳамда Конституция мазмунини билиш даражасини ошириш мақсадида Қамаши туман адлия бўлими томонидан вилоят “Олтин воҳа” радиоси орқали савол-жавоб викторинаси ташкил этилди.

Викторина давомида Конституция моддалари асосида тайёрланган саволлар йўлланиб, радио мухлислари томонидан телефон орқали берилган жавоблар қабул қилинди.

Жавобларнинг тўлиқ ва асослантирилганлигига кўра, туман адлия бўлими бошлиғи Ш.Қаххаров томонидан ғолиблар аниқланди ва бўлим томонидан тайёрланган эсдалик совғалари топширилиши эълон қилинди.