Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Масъулиятсизлик оқибатида...


Нишон туман адлия бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли қарори билан тасдиқланган “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Низом талабларига риоя этилиши бўйича “YERELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали мониторинг ўтказилди.

Мониторинг натижасига кўра, “YERELEKTRON” ААТ орқали Нишон туман давлат солиқ инспекцияси томонидан қарор талабларига риоя қилинмаслик оқибатида 11 та ҳолатда муддат бузилишлари ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Нишон туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг тегишли буйруғига асосан Нишон туман давлат солиқ инспекциясининг “Ахборот-комуникация технологиялари шўъбаси давлат солиқ инспектори Т.Г. давлат хизматлари кўрсатиш учун масъул этиб тайинланган.

Шунга кўра, туман адлия бўлими томонидан Т.Г.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 2155-моддаси 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатиш масаласини кўриб чиқиш юзасидан Қашқадарё вилоят Давлат хизматлари Агетлиги бошқармасига киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан маъмурий таклифга асосан Ўз.Рес.МЖтК 2155-моддасининг 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида, яъни 669 000 сўм жарима жазоси тайинланди.