Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Тиббиёт ходимлари иштирокида тадбир


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят кўз касалликлари шифохонаси ходимлари иштирокида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбир давомида иштирокчиларга Конституция нормалари, коррупцияга қарши кураш юзасидан, меҳнат қонунчилиги, мурожаатлар берилиши ва кўриб чиқилиши тартиби тўғрисида тушунтиришлар берилди.

Бундан ташқари, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмуни ва аҳамияти юзасидан, хусусан, 2020 йил 10 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган туғилганликни қайд этиш билан боғлиқ комплекс давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти, Ўзбекистон Республикаси Президентининг2020 йил 17 июндаги “Низоларни муқобил ҳал этишнинг механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритилди.

Тадбир иштирокчилари томонидан меҳнат шартномасини бекор қилиш тартиби ва асоси, пенсияга чиқиш ёши ва стажи, ўриндошлик асосида ишлаш, ходимни иш берувчининг ташаббуси билан ишдан бўшатиш тартиби ва бошқа масалалар юзасидан саволлар берилди.