Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Диққат, танлов!!!


Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, адлия бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қашқадарё вилоятидаги Халқ қабулхонаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамда “Юрт таровати” газетаси таҳририяти ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг қабул қилинганлининг 28 йиллиги муносабати билан “Конституция-ғурурим менинг” номли онлайн мақолалар танлови ўтказилмоқда.

Танлов 30 ёшгача бўлган адлия ходимлари ўртасида ташкил этилади.

Мақолалар қуйидаги асосларга кўра баҳоланади:

·        бошқа манбалардан кўчирилмаганлиги;

·        стилистик, грамматик ва имловий хатолардан ҳолилиги;

·        мақола мавзусининг мазмун – моҳияти тўлақонли равишда очиб берилганлиги.

Мақола саҳифаси 3 бетдан ошмаслиги лозим.

Мақолалар +(998) 91-472-16-20 номерига телеграм орқали ворд ва ПДФ шаклда юборилиши керак.

Мақолалар жорий йилнинг 25 ноябрдан 28 ноябргача қабул қилинади.

Танловнинг иштирокчилари орасидан 3 нафар ғолиблар аниқланади ва жорий йилнинг 5 декабрь куни диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Ғолиб деб топилган адлия ходимларининг мақолалари “Юрт таровати” газетасида чоп этилади.