Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Қонун ҳужжатлари юзасидан давра суҳбати ташкил этилди


Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантиришда оммавий ахборот воситаларининг роли беқиёс. Шу сабаб, вилоят адлия бошқармаси томонидан аҳолига янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмуни ва аҳамиятини етказиш, шу билан бир қаторда қонун ҳужжатларининг ижроси самарадорлигини ошириш борасида оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликка катта эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 24 ноябрь куни вилоят телевидениеси орқали давра суҳбати ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 мартдаги “Ўзбекистон Республикасида идентификация id-карталарини расмийлаштириш ва бериш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 129-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги “Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4862-сон қарорлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида сўз юритилди.