Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Адлия бўлимлари фаолияти юзасидан...


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан “Очиқ адлия” тамойили остида адлия органлари фаолияти юзасидан аҳолини хабардор қилиш, амалга оширилган ишлар, таҳлил, натижа, самара, ва режалар хусусида оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб борилмоқда.

Навбатдаги бундай жараён Қарши шаҳар ва Нишон туман адлия бўлимлари фаолияти юзасидан амалга оширилди.

Адлия бўлимлари томонидан “Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир оилага” шиори остида “Темир дафтар”га киритилган аҳоли вакилларига уйма-уй юриб, бепул маслаҳатлар бериш жараёнида аҳоли томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб берилиши ҳамда аниқланаётган муаммоларни ваколат доирасида бартараф этиш чоралари кўрилиши ёритилди.