Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Аҳоли билан юзма-юз


Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият даражасини кўтариш юзасидан уйма-уй юриб, ҳуқуқий маслаҳат бериш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигини йўқ қилишни янги даражага кўтариш, муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида режа асосида “Темир дафтар”га киритилган аҳоли вакиллари билан учрашмоқдалар.

Фуқаролар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб берилмоқда. Мурожаатлар ваколат доирасида ўрганиш учун қабул қилинмоқда.

Хусусан, Нишон туман адлия бўлими томонидан бир нафар фуқаронинг ногиронлиги бўлган фарзандини бепул даволаниши учун туман тиббиёт бирлашмасидан ордер олишида, Муборак туман адлия бўлими томонидан икки нафар фуқароларнинг вояга етмаган фарзандлари учун моддий ёрдам олишида амалий кўмак бериш юзасидан мурожаатлари иш юритувига қабул қилинди.