Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Таълим тизимидаги янги ислоҳотлар


Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисда”ги Қонуни қабул қилинди.

Қонун билан жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, ҳар кимга таълим олиш учун тенг ҳуқуқлар кафолатланади.

Таълим турлари қуйидагилардан иборат:

• мактабгача таълим ва тарбия;

• умумий ўрта ва ўрта махсус таълим;

• профессионал таълим;

• олий таълим;

• олий таълимдан кейинги таълим;

• кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

• мактабдан ташқари таълим.

Умумий ўрта таълим I–XI синфларни ўз ичига олади.

Ўрта махсус таълим академик лицейларда 9 йиллик таянч ўрта таълим асосида 2 йил мобайнида амалга оширилади.

Профессионал таълим бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим даражаларига ажратилади.

Бошланғич профессионал таълим касб-ҳунар мактабларида IX синф битирувчилари негизида кундузги таълим шаклида 2 йиллик интеграциялашган дастур асосида бепул амалга оширилади.

Ўрта профессионал таълим коллежларда давлат буюртмаси ёки тўлов-шартнома асосида давомийлиги 2 йилгача бўлган кундузги, кечки ва сиртқи таълим шакллари бўйича амалга оширилади.

Ўрта махсус профессионал таълим техникумларда давлат буюртмаси ёки тўлов-шартнома асосида давомийлиги камида 2 йил бўлган кундузги, кечки ва сиртқи таълим шакллари бўйича амалга оширилади.

Олий таълимдан кейинги таълимни олий таълим ва илмий ташкилотларда олиш мумкин.

Олий таълимдан кейинги таълим докторлик диссертациясини тайёрлаш ва ҳимоя қилиш мақсадида мутахассисликни чуқур ўрганишни ва илмий изланишлар олиб боришни назарда тутадиган таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчанлика сосида илмий даражага эга илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни таъминлайди.

Таълим олиш шакллари:

·        Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда таълим олиш (кундузги);

·        Ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олиш (сиртқи, кечки, масофавий);

·        Дуал таълим;

·        Оилада таълим олиш ва мустақил таълим олиш;

·        Ката ёшдагиларни ўқитиш ва уларга таълим бериш;

·        инклюзив таълим;

·        экстернат тартибидаги таълим;

·        мудофаа, хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти соҳасида кадрлар тайёрлаш.

Қонунга кўра, давлат олий таълим, ўрта махсус, профессионал таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари, шунингдек давлат иштирокидаги олий, ўрта махсус, профессионал таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари Президент ёки Ҳукумат қарорлари билан ташкил этилади.