Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Ижодий ишлар танлови


Қашқадарё вилояти юридик техникуми томонидан ёшларда коррупцияга қарши курашиш имменитетини шакллантириш мақсадида “Ёшлар Ватан хизматида ростгўйлик ва қонунларни ҳурмат қилиш тарафдори” шиори остида “Энг яхши иншо”, “Энг яхши сурат”, “Энг яхши плакат” номинациялари бўйича ижодий ишлар танлови эълон қилинди.

Танлов уч тоифада ўтказилади:

·        юридик техникум ўқувчилари;

·        юридик техникум ўқитувчилари;

·        вилоятимиздаги кўнгилли ёшлар.

Ижодий ишлар 2020 йилнинг 30 ноябрь кунига қадар техникумнинг Ёшлар билан ишлаш бўлими томонидан қабул қилинади.

Танлов ғолиблари 9-декабрь “Бутун жаҳон коррупцияга қарши курашиш куни” арафасида тақдирланади.

Қўшимча маълумотлар учун: +(998) 90-428-55-85, +(998) 90-617-79-96