Янгиликлар
Ғолиблар тақдирланди
Қашқадарё вилоят адлия бошқармасида бўлиб ўтган ёшларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантиришга қаратилган иншолар танловининг иккинчи босқичи ғолиблари аниқланди.
Танловда биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган иштирокчилар вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан тақдирланди.
Ғолиблар танловнинг учинчи, яъни республика босқичида иштирок этиб, вилоятимиз шаънини муносиб ҳимоя қилади деган умиддамиз.
Бу каби танловларнинг ташкил этилиши ёшларда ижодий фаоллик, изланувчанлик билан бир қаторда уларда коррупцияга қарши иммунитетни шаклланишида, бу иллатга қарши ўз фикр ва муносабати ривожланишида муҳим аҳамиятга эгадир.