Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Байрамга муносиб туҳфа...


Ватанимиз байроғининг 29 йиллиги муносабати билан Қарши давлат университетида байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда университет ўқитувчилари, талабалари ва бошқа таълим муассасалари талаба ва ўқувчилари иштирок этди.

Вилоят адлия бошқармаси ходими ҳам мазкур тадбирда иштирок этиб, иштирокчиларни бугунги байрам билан қизғин қутлар экан, тинч ва хотиржам кунларнинг қадрига етиш, мамлакатимиз равнақи учун атойидил хизмат қилиш, ўқиш, ўрганиш ва изланишдан асло тўхтамаслик лозимлиги ҳақида сўз юритди.

Шунингдек, вилоят адлия бошқармасида ёшларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантиришга қаратилган иншолар танловининг иккинчи босқичи бўлиб ўтганлиги ҳамда Қарши шаҳар университетининг 2 нафар талабаси юқори ўринларни эгаллаганлиги университет учун байрамга муносиб совға бўлганлигини таъкидлади.

Тадбир давомида ғолиб бўлган талабаларга вилоят адлия бошқармаси томонидан диплом тақдим этилди.