Янгиликлар
Навбатдаги сайёр қабул
Жорий йилнинг 18 ноябрь куни Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Х. Насимов, бошқарма масъул ходими А Худайбердиев, Миришкор туман адлия бўлими масъул ходими Н.Ташмухаммедовлар томонидан Миришкор туманида фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан жойига чиққан ҳолда учрашув ўтказилди.
Учрашувда туманда фаолият олиб борувчи 12 та нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида Х. Насимов сўзга чиқиб, нодавлат нотижорат ташкилотлар жамиятда муҳим аҳамият касб этишини, уларнинг фаолияти норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан кафолатланишини таъкидлади.
Шундан сўнг нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз фаолиятида дуч келаётган муаммолар, ўзларини қизиқтирган саволлар ҳамда таклифлар тингланди.
Икки нафар фуқаронинг мурожаати иш юритувига қабул қилинди. Шунингдек, етти нафар фуқаронинг мурожаатига жойида оғзаки тарзда ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Учрашув якунида Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бунга ўхшаш учрашувларни туманлар кесимида мунтазам равишда ташкил қилиши, нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятида вужудга келаётган муаммолар юзасидан ҳуқуқий ёрдам беришга тайёр эканлиги маълум қилинди.