Янгиликлар
Танловнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди
Қашқадарё вилоят адлия бошқармасида ёшларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантиришга қаратилган иншолар танловининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди.
Танловда туман ва шаҳар миқёсида мактаб ўқувчилари ҳамда олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган танловнинг биринчи босқичида биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаган ўқувчи ҳамда талабалар иштирок этди.
Танловнинг иккинчи босқичи “Коррупция ва жамият” мавзусида бўлиб, иншолар танланган мавзу доирасида баён этилганлиги, танқидий нуқтаи назар мавжудлиги ва етарлича асослантирилганлиги, фикрларнинг оригиналлиги, бошқа манбалардан кўчирилмаганлиги ва стилистик, грамматик ва имловий хатолардан ҳолилиги каби мезонлар асосида баҳоланди.
Танловда иштирок этган мактаб ўқувчиларидан 3 нафари, яъни Шаҳрисабз шаҳридаги 10-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Махмуджонова Эъзоза биринчи, Ғузор туманидаги 64-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Жомуродова Заҳро иккинчи ва Китоб туманидаги 1-сонли ихтисослаштирилган мактаб интернатининг 9-синф ўқувчиси Тўхтаева Рухшона учинчи ўринга муносиб деб топилди.
Олий таълим муассасалари талабаларидан Низомий номидаги Тошкент давлат педогогика университети Шаҳрисабз филиали 2-босқич талабаси Йўлдошева Маржона биринчи, Қарши давлат университетининг 2-босқич талабаси Қурбонназарова Суҳайло иккинчи ва Қарши давлат университетининг 2-босқич талабаси Тошмуродова Шабона учинчи ўринга сазовор бўлди.