Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Ўзаро ҳамкорлик: адлия бошқармаси ва оммавий ахборот воситаси


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни янада юксалтириш борасида вилоятдаги оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик мунтазам равишда олиб борилмоқда.

Хусусан, “Юрт таровати” газетаси таҳририяти ташаббуси билан ташкил этилган “Хотира – тарихни уйғотгувчи нур” деб номланган онлайн мақолалар ҳамда 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган ўқувчилар ўртасида “Шодликларга тўлдир дунёни” деб номланган онлайн шеърият танловларида бошқа ташкилотлар қатори вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳам ҳамкорлик ташкил қилинди.

“Юрт таровати” газетасининг бош муҳаррири Насиба Ибрагимованинг “Хотира – тарихни уйғотгувчи нур” деб номланган китобида ҳам вилоят адлия бошқармаси ходимларининг мақолалари чоп этилди. Ҳамкорликда ташкил этилган тадбир тафсилотлари ёритилди.