Янгиликлар
Моддий мадад пуллари тўлиқ тўлаб берилди
Шаҳрисабз шаҳар адлия бўлими томонидан Шаҳрисабз озиқ-овқат ва маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг собиқ ходимлари бўлган бир гуруҳ фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаат ўрганилди.
Мурожаатда Шаҳрисабз озиқ-овқат ва маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи тугатилиб, унинг негизида Шахрисабз туризм ва хизмат кўрсатиш коллежи ташкил этилганлиги, шунга кўра, собиқ Шахрисабз озиқ-овқат ва маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг барча ҳодимларига Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кедексининг 102-моддасига асосан 2020 йил 1 майда (2 ой олдин) расмий огоҳлантириш хати берилиб, 2020 йил 1 июлда коллежнинг 20 нафар ходимлари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги, бироқ, коллеж маъмурияти томонидан
20 нафар ҳодимларга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кедексининг
67-моддасига асосан ҳисобланган жами 25 449 112 сўм моддий мадад пуллари шу кунга қадар тўланмасдан қолганлиги билдирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман адлия бўлими томонидан Шаҳрисабз озиқ-овқат ва маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежига тақдимнома киритилди ва 20 нафар ҳодимларга нисбатан ҳисобланган жами 25 449 112 сўм моддий мадад пулларини тўланиши таъминланди.