Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Ташкилотлар билан ҳамкорликда жонли тарзда мулоқот


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан аҳолини иш билан таъминлаш, электр энергияси, табиий газ таъминоти билан боғлиқ масалалар, пандемия шароитида жисмоний ва юридик шахсларга яратиб берилаётган солиқ имтиёзлари ва бошқалар хусусида фуқароларнинг саволларига жавоб бериш ва муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида вилоят телевидениесида давра суҳбати ташкил этилиб, тўғридан-тўғри эфирга узатилди.

Мазкур тадбирда вилоят адлия ва солиқ бошқармалари, “Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ҳамда “Ҳудудгаз Қашқадарё” масъулияти чекланган жамияти масъул ходимлари иштирок этди ва мулоқот давомида фуқаролар томонидан берилган саволларга тегишли ташкилот ходимлари томонидан жавоб берилди.

Келиб тушган 3 та мурожаатлар вилоят адлия бошқармаси томонидан ўрганиш мақсадида иш юритувига олинди.

Бу каби ҳамкорликдаги тадбирлар мунтазам равишда ташкил этилиши режалаштириб олинди.