Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Икки нафар фуқаронинг мурожаати қаноатлантирилди


Туман ва шаҳар адлия бўлимлари томонидан “Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир оилага” шиори остида уйма-уй юриб, ҳуқуқий маслаҳат бериш жараёнлари мунтазам равишда давом этмоқда.

Аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигини йўқ қилишни янги даражага кўтариш, муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш чораларини кўриш мақсадида Муборак туман адлия бўлими томонидан “Бобур” МФЙда яшовчи “темир дафтар”га киритилган 2 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди.

Натижада фуқаро З.Т.га Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими томонидан ҳар ойлик 315 030 сўм миқдорида ёшга доир нафақа тайинланиши ҳамда фуқаро Н.Ж.га туман кўп тармоқли поликлиникаси томонидан керакли дори-дармон ва даволаниши учун ордер берилиши таъминланди.