Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Диққат эълон!!!


 

Жорий йилнинг 17 ноябрь куни Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси биносида соат 10-00 да ёшларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантиришга қаратилган иншолар танловининг иккинчи босқичи бўлиб ўтади.

Танловда туман ва шаҳар миқёсида мактаб ўқувчилари ўртасида ҳамда вилоятимиздаги олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган иншолар танловида юқори учта ўринни эгаллаган совриндорлар иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Танловнинг иккинчи босқичи “КОРРУПЦИЯ ВА ЖАМИЯТ” мавзусида бўлиб, унда жамиятдаги коррупция иллатлари, коррупциянинг жамият ҳаётига таъсири, коррупцияга олиб келадиган сабаблар, коррупциянинг жамият ва давлат учун катта таҳдид экани, унинг иқтисодий, ижтимоий зарарлари, коррупцияга қарши курашда ҳуқуқ-тартибот, суд органлари, матбуот ҳамда жамоатчиликнинг роли масалалари ёритилиши лозим.

Иншолар қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:

ü танланган мавзу доирасида баён этилганлиги;

ü танқидий нуқтаи назар мавжудлиги ва етарлича асослантирилганлиги;

ü фикрларнинг оригиналлиги, бошқа манбалардан кўчирилмаганлиги;

ü стилистик, грамматик ва имловий хатолардан ҳолилиги.