Янгиликлар
Уйма-уй юриш натижасида
Деҳқонобод туман адлия бўлими томонидан “Истиқлол” МФЙда “Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир оилага” шиори остида уйма-уй юрилиб, фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Тадбир давомида шу маҳаллада яшовчи “темир дафтар”да қайд этилган фуқаро Б.Ж. ногиронликка чиқиш бўйича амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаат қилган.
Туман адлия бўлими томонидан мурожаат ўрганиш учун қабул қилиниб, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда кўриб чиқилди ва мурожаат қаноатлантирилди, яъни жорий йилнинг 11 ноябрь куни Деҳқонобод тумани 33-сон ТМЭК томонидан Б.Ж. 2-гуруҳ ногиронлигига чиқарилганлиги ҳақида қарор қабул қилинди.