Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизматлар кўрсатиш маркази фаолияти билан танишилди


Маълумки, жорий йил 17 сентябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини эксперимент тариқасида ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан давлат органлари ва ташкилотларига сифатли юридик хизмат кўрсатилишини таъминлаш мақсадида Наманган шаҳри, Қарши ва Марҳамат туманларида эксперимент тариқасида туман (шаҳар) адлия бўлимлари ҳузурида давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизматлар кўрсатиш марказлари ташкил этилди.

Адлия вазирининг мазкур марказларнинг фаолияти билан жойига чиққан ҳолда танишиш юзасидан режа графиги тасдиқлаган.

Жорий йилнинг 13 ноябрь куни Қарши туманида ташкил этилган давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизматлар кўрсатиш маркази фаолияти билан танишиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Сурхондарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятлари адлия бошқармалари бошлиғининг биринчи ўринбосарлари, ҳамда Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштиириш бўлими бошлиқлари ташриф буюрди.

Ташриф буюрганларга марказ фаолияти юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди. Шунингдек, ташриф сўнгида ўзаро фикр ва мулоҳазалар ҳамда таклифлар билан ўртоқлашилди.