Янгиликлар
“Маҳалла+адлия” телеграм каналига аъзо бўлинг!
Қашқадарё вилоят ҳокимининг 2020 йил 16 сентябрдаги қарорига кўра “Маҳалла+адлия” телеграм канали ташкил этилган.
Мазкур каналда:
- фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятида юзага келаётган муаммолар бўйича ҳуқуқий тушунтириш ва ваколат доирасида амалий кўмак бериш чоралари кўрилади;
- янги қабул қилинган қонун-ҳужжатлари юзасидан тарғибот материаллари ҳамда маҳаллаларда энг долзарб, аҳолини қизиқтирадиган ва мурожаатларда кўтарилаётган муаммоли масалалар бўйича қонун ҳужжатлари мазмун ва моҳияти юзасидан ҳуқуқий ахборотлар жойлаштириб борилади.
Телеграм каналга https://t.me/mahalla_va_adliya ҳавола орқали аъзо бўлишингиз мумкин.
Бундан ташқари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг фаолияти давомида юзага келаётган, шунингдек фуқароларда мавжуд савол ва таклифлар “@mahallaadliyabot” орқали юборилиши мумкин.
Ҳар бир мурожаатга вилоят адлия бошқармасининг малакали ходимлари томонидан тезда муносабат билдирилади.