Янгиликлар
Қарши туман юридик хизмат кўрсатиш маркази томонидан тадбир ташкил этилди
Қарши туман юридик хизмат кўрсатиш маркази томонидан тумандаги 4-мактабда Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги янги таҳрирдаги Қонуни юзасидан тарғибот тадбири ташкил этилди.
Тадбирда туман адлия бўлими ҳузуридаги юридик хизмат кўрсатиш маркази ходими С.Турапов, Қарши тумани прокурор ўринбосари О.Атаков, Қарши туман ҳуқуқий маслаҳатхона бюроси бош мутахасиси Ш.Қушоқов ва 4-мактаб ходимлари иштирок этди.
Тадбир давомида янги таҳрирдаги Қонунга киритилган ўзгартириш ва янгиликлар хусусида батафсил тушунтириш берилди.
Хусусан, Қонунда белгиланмаган янги тизимлар, яъни ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олиш (сиртқи, кечки, масофавий, дуал таълим, масофавий таълим, оилада таълим олиш ва мустақил таълим олиш, катта ёшдагиларни ўқитиш ва уларга таълим бериш, инклюзив таълим, экстернат тартибидаги таълим, мудофаа, хавфсизлик ва ҳуқуқни мухофаза қилиш соҳасидаги кадрлар тайёрлаш шакллари Қонунда белгилаб қуйилганлиги таъкидлаб ўтилди
Шунингдек, педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи кенгайтирилганлиги, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, педагогик олий маълумотга эга бўлмаган шахсларга қайта тайёрлаш курсларидан ўтганидан кейин таълим ташкилотларида (олий таълим мустасно) педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилганлиги ҳақида сўз юритилди.