Янгиликлар
Қонунчиликдаги янгилик!
Жорий йилнинг 10 ноябрь куни “Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди
Қарорга мувофиқ, 2021 йил 1 июндан:
● 6-23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш мақсадида микронутриент кукуни билан;
● 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болалар “А” витамини билан;
● 2-10 ёшдаги болалар гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар билан бепул таъминланади.
2022 йил 1 июлдан:
● ҳомиладор ва бола эмизувчи аёллар ҳамда 3-15 ёшдаги болалар йод препарати билан;
● 35 ёшгача туғиш ёшидаги аёллар темир ва фолий кислотаси препарати билан бепул таъминланади.