Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Иншолар танловининг биринчи босқичи якунланди


Қашқадарё вилоятида ёшларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларга қарши муросасизлик туйғусини шакллантириш мақсадида ҳар йили анъанавий тарзда бўлиб ўтадиган иншолар танловининг биринчи босқичи ўтказилди.

Танловнинг илк босқичи “Коррупция ва мен” мавзусида туман ва шаҳар миқёсида ташкил этилди.

Иштирокчилар томонидан коррупциянинг фуқаролар, муайян шахс ҳаётига таъсири, қонунга итоаткорлик юксак қадрият ва коррупцияга қарши курашнинг асоси экани, қариндош-уруғчилик, порахўрлик, кўзбўямачилик, қонунга итоатсизлик ва жавобгарликдан қўрқмасликнинг салбий оқибатлари, коррупцияга нисбатан фуқаролик позицияси, хусусан, тоқатсизлик, муросасизлик ва унга бош қўшмаслик лозимлиги каби масалалар ёритилишига эътибор қаратилди.

Танлов натижасида ҳар бир туман ва шаҳардан юқори ўринни эгаллаган иштирокчилар вилоят, яъни иккинчи босқичда иштирок этиш имкониятини қўлга киритдилар.

Танловнинг иккинчи босқичи вилоят адлия бошқармаси томонидан ташкил этилиб, “Жамият ва коррупция” мавзусида бўлиб ўтади. Танлов ўтказилиши вақти вилоят адлия бошқармасининг расмий веб-сайти орқали эълон қилинади.