Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Ходимга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди


Касби туман адлия бўлими томонидан ер участкаси материалларини тайёрлашнинг қонунийлиги таъминланиши ва ер участкаси материалларини тайёрлаш жараёнининг ҳуқуқни қўллаш амалиётини, шу жумладан ваколатли ташкилотлар томонидан келишувни рад этиш ва салбий хулоса беришнинг қонунийлигини, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тўғри қўллаш амалиёти мониторинг қилинмоқда.

Мониторинг давомида “YERELEKTRON” ААТга ер участкасини танлаш материалларини келишиш ва ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқининг минимал қиймати у тасдиқланган санадан эътиборан бир иш куни ичида белгиланиши лозим бўлсада туман Давлат солиқ инспекцияси томонидан бир неча ҳолатларда муддат бузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Туман Давлат солиқ инспекциясида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги 1023-сонли қарори ижросини таъминлаш Ахборот-коммуникация технологиялари шуъбаси давлат солиқ бош инспектори И.Т.га юклатилган бўлиб, у ўз вазифасига нисбатан совуққон муносабатда бўлганлиги сабабли, туман адлия бўлими томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган.

Давлат хизматлари агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан маъмурий баённома кўриб чиқилиб, бош инспектор И.Т.га нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.