Янгиликлар
Уйма-уй юриб ўтказилган тадбирлар натижасида...
Миришкор туман адлия бўлими томонидан “Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир оилага” шиори остида “Темир дафтар”га киритилган аҳоли вакилларига уйма-уй юриб, бепул маслаҳатлар берилмоқда.
Мазкур тадбирлар давомида аҳоли томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб берилмоқда, муаммоларини ваколат доирасида бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Тумандаги “Истиқлол” МФЙ, Чандир қишлоғида яшовчи 1-гуруҳ ногирони Қ.Ф.нинг ногиронлик аравачасига муҳтожлиги ҳақидаги мурожаати бўлим томонидан иш юритувига олиниб, тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ўрганиб чиқилди.
Натижада фуқаронинг мурожаати қаноатлантирилиб, ногиронлик аравачаси олиб берилди.