Янгиликлар
Мурожаат натижасида...
Ҳар бир мурожаат ортида инсон ҳуқуқи, эрки ва манфаати ётади. Мурожаатларни ўз вақтида ва етарли даражада ўрганиш, мурожаатчиларга амалий кўмак ёки ҳуқуқий маслаҳат бериш ҳар бир масъул ходимнинг мажбуриятидир.
Кичик мурожаатлар ортидан катта оқибатлар, ёрқин тақдирлар намоён бўлиши мумкин.
Деҳқонобод туман адлия бўлимига “Бўстон” МФЙ Ойдин йўли кўчасида яшовчи фуқаро А.Р. мурожаат қилиб, отаси А.М. ўзгалар ёрдамига муҳтож бўлган қаттиқ касалликка чалиниб юролмай қолганлиги сабабли отасига нисбатан ногиронлик белгиланишида амалий кўмак беришни сўраган.
Мурожаат туман адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилди ва қонуний аралашувига кўра ТМЭК ишчи комиссиясининг қарори билан А.М.га умрбод муддатга 1-гуруҳ ногиронлиги белгиланди.