Янгиликлар
Ҳуқуқий саводсизлигини йўқ қилишни янги даражага кўтариш мақсадида
Адлия вазирлигининг ташаббуси билан аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигини йўқ қилишни янги даражага кўтариш, аҳолининг муаммоларини ўрганиш ва ҳуқуқий ҳамда амалий кўмак бериш мақсадида “Бепул ҳуқуқий маслаҳат билан ҳар бир уйга” шиори остида “Темир дафтар” рўйхатига киритилган оилалар билан ўтказилаётган тадбирлар ўз самарасини бермоқда.
Ғузор туман адлия бўлими томонидан тумандаги “Буюк Карвон”, “Хўжагузар”, “Обод” ва “Навруз” МФЙда яшовчи “Темир дафтар”га киритилган аҳоли вакилларига бепул маслаҳат бериш бўйича ишчи гуруҳлари томонидан уйма-уй юриб, рўйхатга олинган оилаларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ва 2 та мурожаат адлия бўлими иш юритувига қабул қилинди.
Нишон туман адлия бўлими “Пахтакор” ва “Ойдин” МФЙларда кўмакка мухтож фуқароларнинг хонадонларига борган ҳолда муаммолари ўрганилиб, жойида ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти тушунтириш билан биргаликда “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси доирасида товар белгиларининг тадбиркорлик фаолиятидаги ўрни ва самараси, товар белгиларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига барҳам бериш бўйича қатор ишлар олиб бораётганлиги, келгусида тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлганларга адлия ҳуқуқий томондан ёрдам бериши юзасидан аҳоли ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Мазкур тадбирлар изчил давом эттирилади.