Янгиликлар
Қонунчиликдаги_янгиликлар
Энергия тежовчи ускуналар харид қилган шахсларга компенсация тақдим этилади
Президентнинг энергия тежовчи технологияларни жорий этиш, қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришга оид қарори қабул қилинди:
Қарорга кўра:
хусусий хонадонларда қуёш фотоэлектрик станциялари (ўртача 2 кВт) ва қуёш сув иситкичлари (ўртача 200 литр) ўрнатилади;
ностандарт газ-горелкали қурилмалари энергия самарадор газ-горелкали қурилмаларга алмаштирилади.
2020 йил 1 январдан::
жисмоний шахсларга қуёш фотоэлектрик станциялари, қуёш сув иситкичлари, шунингдек, энергия самарадор газ-горелкали қурилмаларни сотиб олиш харажатларининг 30 фоизи миқдорида, бироқ::
қуёш фотоэлектрик станциялари учун – 3 миллион сўмдан;:point_right: қуёш сув иситкичлар учун – 1,5 миллион сўмдан;:
газ-горелкали қурилмалар учун – 200 минг сўмдан ошмайдиган миқдорда компенсациялар тақдим этилади.
Қарор билан 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб илгари фойдаланилган генератор ускуналари, кучланишни пасайтирувчи трансформаторлар, электр двигателлар, шунингдек, энергия самарадорлиги D тоифадаги энергия сарфловчи ускуналарни республика ҳудудига олиб кириш тақиқланади.