Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Бепул ҳуқуқий маслаҳат ҳар бир уйга


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳлари томонидан “Бепул ҳуқуқий маслаҳат ҳар бир уйга” шиори остида уйма-уй юрган ҳолда, аҳоли муаммолари ўрганилиб, уларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш ишлари давом этмоқда.

Нишон туман адлия бўлими томонидан “Пахтакор” ва “Ойдин” МФЙларда яшовчи моддий ёрдам ва кумакка муҳтож бўлган, маҳалла “Темир дафтар”га киритилган фуқароларнинг яшаш уйларига борилиб, уларни қизиқтираётган саволларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, Касби туман адлия бўлими томонидан “Дўстлик” МФЙда яшовчи “Темир дафтар”га киритилган аҳоли вакилларига бепул маслаҳат бериш бўйича 1 ва 2-ишчи гуруҳлар томонидан, уйма-уй юриб, рўйхатга олинган 24 та оилага борилди ва уларга жойида ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.