Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Бошқарма фаолияти юзасидан мулоқот


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А.Исоқов томонидан вилоят телевидениеси орқали бошқарма томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан жонли тарзда мулоқот ташкил этилди.

Мулоқот давомида келиб тушган мурожаатлар, қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралар, амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича маълумотлар берилди.

 

Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар, адвокатура ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг фаолияти бўйича амалга оширилаётган ишлар, хусусида сўз юритилди.

Қарши туманида эксперимент тариқасида ташкил этилган давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш маркази фаолияти юзасидан тушунтириш ҳамда амалга оширган ишлари юзасидан маълумотлар берилди.

Соҳа фаолияти бўйича янгиликлар ва келгусида режалаштирилган вазифалар тўғрисида таъкидлаб ўтилди.

Мулоқот давомида фуқаролар томонидан берилган саволларга қонуний асослантирилган ҳолда батафсил жавоб берилди.