Янгиликлар
Сайёр қабуллар давом этмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 декабрдаги
ПҚ-2085-сонли қарорининг 5-бандида белгиланган адлия органлари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши устидан самарали назоратни таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 8 октябрь куни жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилиши ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 29 октябрь куни Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Х.Насимов, бошқарма масъул ходими А.Худайбердиевлар томонидан Косон туманида фаолият олиб бораётган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан жойига чиққан ҳолда учрашув ўтказилди.
Учрашувда туманда фаолият олиб борувчи йигирма бешга яқин нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида Х.Насимов сўзга чиқиб, нодавлат нотижорат ташкилотлар жамиятда муҳим аҳамият касб этишини, уларнинг фаолияти норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан кафолатланишини таъкидлади.
Шундан сўнг нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз фаолиятида дуч келаётган муаммолар, ўзларини қизиқтирган саволлар ҳамда таклифлар тингланди.
Икки нафар фуқаронинг иш ҳақини ундириб бериш ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлари иш юритувига қабул қилинди. Шунингдек, ўн бир нафар фуқаронинг мурожаатига жойида оғзаки тарзда ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Учрашув якунида вилоят адлия бошқармаси бунга ўхшаш учрашувларни туманлар кесимида мунтазам равишда ташкил қилиши, нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятида вужудга келаётган муаммолар юзасидан ҳуқуқий ёрдам беришга тайёр эканлиги маълум қилинди.