Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Мактабгача таълим муассасасида тадбир ўтказилди


Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришни ёшликдан бошлаш, болаликдан ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳис этиш ва фойдаланишни ўргатиш айни кўзланган мақсадга эришишда муҳим омил ҳисобланади.

Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Қарши шаҳридаги
25-сон мактабгача таълим муассасасида бўлиб, муассаса тарбияланувчилари билан суҳбат ўтказилди.

Тадбирда Конституцияда белгиланган болалар ҳуқуқлари ва эркинликлари оддий ва тушунарли қилиб тушунтириб берилди. Давлат рамзлари, уларда тасвирланган ва ифодаланган мазмун ва моҳият, уларнинг аҳамияти ҳақида слайдлар орқали кўрсатиб берилди.

Ўзбекона қадриятларимизга хос бўлган одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш, катталарга ҳурмат, кичикларга иззатда бўлиш, билим олиш ва одобли бўлиш учун нималарга аҳамият бериш лозимлиги уқтирилди.

Уларга турли хил саволлар берилиб, фаол иштирок этган болаларга совғалар тақдим этилди.