Янгиликлар
“Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳаси доирасида
Ўзбекистон Республикасининг “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Қонунига асосан ҳисобот даври якунлари бўйича қайси тадбиркорлик субъектининг тушуми умумий ҳажмининг камида ўттиз фоизи ногиронлиги бўлган шахслар учун протез-ортопедия мосламаларини ва анжомларини ишлаб чиқаришдан, шунингдек уларга ортопедик протезлаш хизматлари кўрсатишдан, протез-ортопедия мосламаларини ва анжомларини таъмирлаш ҳамда хизмат кўрсатишдан келиб тушган бўлса, ўша тадбиркорлик субъекти қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ўзи киритган таклифлар танлов савдолари бошқа иштирокчиларининг таклифлари билан тенг бўлган тақдирда харидор томонидан инвестиция мажбуриятларини ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан давлат мулки объектларини “ноль” харид қиймати бўйича реализация қилиш юзасидан ўтказилган танлов савдолари натижаларига кўра контракт тузишга доир устунлик;
давлат мулки объекти учун мазкур объектнинг ижара ҳақи ставкаси энг кам миқдорининг эллик фоизи миқдорида ижара ҳақи тўлаш.