Янгиликлар
Давлат органларида ҳуқуқий тарғибот тадбирлари
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2020 йил 24 январдаги 15-ум-сон “Давлат органлари ва ташкилотларда ходимларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган ҳуқуқий маслаҳат курсларини ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғига асосан ҳар ойда иккитадан давлат органлари ва ташкилотларида ҳуқуқий маслаҳат курслари ташкил этиб келинмоқда.
Навбатдаги тадбир Қашқадарё вилоят Божхона ҳамда Иқтисодиёт ва саноат бош бошқармалари ходимлари иштироки ZOOM платформаси орқали ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекситон Республикаси Конституцияси, инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ қонун ҳужжатларининг моҳияти, меҳнат қонунчилиги нормалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиблари, коррупцияга қарши курашиш мавзуларида маърузалар қилинди ва иштирокчилар томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар берилди.