Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

26

Тадбирда иштирок этишга таклиф этамиз!


Қашқадарё вилоят адлия боқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти, аҳамияти ва уни қўллаш амалиёти юзасидан жорий йилнинг 27 октябрь куни соат 11-00 да тарғибот тадбири ўтказилиши режалаштирилган.

Тадбир “ZOOM” платформаси орқали ташкил этилади ва унда Қонуннинг мазмуни ва аҳамияти, аёллар бандлигини таъминлаш ва уларнинг жамиятда фаоллигини ошириш, Қонун ижросини таъминлаш мақсадида ички ишлар органлари томонидан олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар юзасидан маъруза қилинади.

Тадбирда иштирок этишни истаганлар (75)-221-28-13 телефон рақами билан боғланишлари мумкин.

Тадбирда иштирок этиш давомида мавзу юзасидан фикр ва мулоҳазалар ҳамда таклифлар билдирилиши мумкин.