Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Қашқадарё вилоят адлия бошқармасида “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ер ажратиш амалиёти: муаммо ва унинг қонуний ечимлари” мавзусида ўқув амалий машғулоти ўтказилди.


Қонун ҳужжатларида жисмоний ва юридик шахсларга уй-жой қуриш, тадбиркорлик, фермер ва деҳқон хўжаликларини юритиш ва бошқа мақсадлар учун ер ажратиш бўйича аниқ тартиб ва мезонлар белгилаб берилган.

Адлия органлари томонидан доимий равишда туман (шаҳар) ҳокимликларига мана шу йўналишда ҳуқуқни қўллаш амалиёти бўйича маслаҳатлар бериб келинмоқда.

Бироқ, таҳлил натижаларига кўра айрим туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан ер участкалари аукцион савдоларисиз тўғридан-тўғри жисмоний ва юридик шахсларга бериб юбориш ҳолатлари кузатилмоқда.

Мана шу йўналишда амалиётда юзага келаётган муаммо ва камчиликлар, уларни қонуний ечими бўйича вилоят адлия бошқармасининг мажлислар залида жорий йилнинг 23 октябрь туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарлари, юридик хизмат вакиллари, шунингдек туман қурилиш, кадастр ва ер ресурслари бўлимининг масъул вакиллари учун ўқув-амалий машғулоти ўтказилди.

 Тадбир иштирокчиларига ер ажратиш соҳасида қонунчиликка киритилган энг сўнгги ўзгартиш ва қўшимчлар, уларни амалиётда тўғри ва аниқ, бир хил қўллаш масалалари юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.

Тадбир қизғин баҳс ва савол-жавоблар тарзида ташкил этилди.