Янгиликлар
Сайёр қабул давомида...
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 12 декабрдаги
ПҚ-2085-сонли қарорининг 5-бандида белгиланган адлия органлари томонидан нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши устидан самарали назоратни таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 8 октябрь куни жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилиши ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Қарши туманида фаолият олиб борувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари ходимлари билан сайёр тарзда учрашув ўтказилди.
Тадбирда туманда фаолият олиб борувчи йигирма бешга яқин нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари иштирок этди.
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Х.Насимов томонидан нодавлат нотижорат ташкилотлар жамиятда муҳим аҳамият касб этишини, уларнинг фаолияти норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан кафолатланишини таъкидлади.
Шундан сўнг нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз фаолиятида дуч келаётган муаммолар, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди ҳамда таклифлари тингланди.
Тадбир давомида икки нафар фуқаронинг иш ҳақини ундириб бериш ва бошқа масалалар юзасидан мурожаатлари бошқарманинг иш юритувига қабул қилинди.
Шунингдек, ўн икки нафар фуқаронинг мурожаатига жойида оғзаки тарзда ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Учрашув якунида Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бунга ўхшаш учрашувларни туманлар кесимида мунтазам равишда ташкил қилиши, нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятида вужудга келаётган муаммолар юзасидан ҳуқуқий ёрдам беришга тайёр эканлиги маълум қилинди.