Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Болажонлар учун!


Таълим олиш ҳуқуқи

Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бу ҳуқуқ бош қомусимиз – Конституциямизнинг 41-моддасида белгиланган. Унда яна “Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади” дейилган. Яъни мактабда ўқиш учун пул тўламайсиз.

Эсда тутинг, мактаб ишлари давлат назоратида.

Дам олиш ҳуқуқи

Дам олиш ҳам худди билим олиш каби ҳуқуқингиздир.

Ҳар бир бола дам олиш ва бўш вақтга бўлган ҳуқуқга эга.

Ўқиш ва машғулотлардан бўш вақтингизни мазмунли ўтказиш учун ота-онангиз ва давлат зарур шарт-шароитларни яратиб беради.