Янгиликлар
Биласизми?
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 февралдаги “Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 98-сон қарорига кўра “Қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом” ва “Янги интенсив боғ, узумзор ва иссиқхоналарда сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом” тасдиқланди.
Қарорга кўра субсидияларнинг базавий ҳисоблаш миқдорлари экин майдонининг ҳар бир гектари учун қуйидаги миқдорларда белгиланади:
томчилатиб суғориш тизимлари учун - 8 млн сўм;
ёмғирлатиб суғориш тизимлари учун - 4 млн сум;
дискрет суғориш учун - 1 млн сум.
Субсидиялар миқдори унинг базавий ҳисоблаш миқдорига қишлоқ хўжалиги экин тури ва ерларнинг бонитет балларидан келиб чиқадиган коэффициентни кўпайтириш йўли билан аниқланади.
Талабгорларнинг сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларининг бир қисмини қоплаш ҳар йили бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси томонидан тасдиқланадиган қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш манзилли дастури доирасида амалга оширилади.