Янгиликлар
Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими томонидан 2020 йилнинг 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар...
Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими томонидан белгиланган вазифаларни амалга ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, сифатли давлат хизмати кўрсатилишини назорат қилиш юзасидан бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.
2020 йилнинг 9 ойи давомида вилоятдаги туман (шаҳар)ларда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан жами 159 792 та нотариал ҳаракатларни амалга оширилиб, халқни оғирини енгил, сарсонгарчиликларни олдини олиш мақсадида ушбу нотариал ҳаракатлардан 2 966 таси сайёр тартибда амалга оширилди.
Амалга оширилган нотариал ҳаракатлар натижасида 31 млрд. 615 млн. 457 минг. 354 сўм миқдорида давлат божи, 1 млрд. 763 млн. 648 минг 190 сўм миқдорида герб йиғими, 8 млрд. 485 млн. 554 минг. 167 сўм миқдорида ҳуқуқий ва техник тусдаги хизматлар учун ҳақ ундирилган.
Бўлим томонидан 2020 йилнинг 9 ойи давомида жами
вазирлик ва бошқа ташкилотлар томонидан келиб тушган 370 та хат-ҳужжатлар ва топшириқ хатларининг ижроси ўз вақтида таъминланди.
Бўлимга келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг жами 154 та мурожаат ўрганилиб, уларнинг ижроси таъминланди. Шундан
26 та мурожаат қаноатлантирилиб, қолган мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Бўлим томонидан 2020 йилнинг 9 ойи давомида вилоятда фаолият юритган туман (шаҳар) давлат нотариал идораларида 1 маротаба комплекс текшириш ўтказилган. Ушбу текшириш давомида жами 61 та камчиликлар аниқланди. Мавжуд камчиликлар текшириш давомида бартараф қилинди ёки бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар берилган.
Бўлим томонидан соҳа фаолиятини ўрганиш ва вилоят адлия бошқармаси иш режаларининг ижросини таъминлаш мақсадида 2 та умумлаштириш ўтказилиб, натижасига кўра аниқланган камчиликларга келгусида йўл қўймаслик ва қонун бузилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида вилоятдаги барча туман (шаҳар)да хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларга “Танбеҳ хати” юборилди.
Шунингдек, бўлим томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг талабномаларига асосан вилоятда фаолият юритувчи ҳамда собиқ нотариал идора нотариусларига нисбатан 21 та хизмат текширувлари ўтказилиб, 10 та хизмат текшируви ўз тасдиғини топган.
Хизмат текшируви ўтказиш давомида аниқланган камчиликлар юзасидан Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ҳузуридаги малака комиссиясининг тегишли қарорлари кўра вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруқларига асосан вилоятдаги 10 нафар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар лицензияларининг амал қилиши 15 кун муддатга тўхтатилди.
Шунингдек, бўлим томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида нотариал идораларда 69 та “Сирли мижоз” ва “Рейд” тадбирлари ўтказилиб, аниқланган камчиликлар ва қонун бузилиши ҳолатлари бўйича 2 та нотариал идора ходимларига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилиб, аниқланган камчиликлар ва қонун бузилиши ҳолатлари бўйича нотариал идора ходимлари ҳамда нотариусларга нисбатан келгусида бу каби камчиликларга йўқ қўймаслиги бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Ҳуқуқий тарғибот соҳасида 2020 йилнинг 9 ойи давомида бўлим томонидан 32 та оммавий ахборот воситалари орқали ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилиб, булардан 6 таси телевидения, 5 таси радио орқали, 2 таси газетада, 19 таси веб сайт ва бошқа электрон ахборот воситалари орқали амалга оширилган. Шу билан бирга 35 та оғзаки ҳуқуқий тарғиботлар амалга оширилиб, ушбу тарғибот тадбирларида 770 нафар фуқароларга соҳа фаолияти, шунингдек, нотариат соҳасида бўлаётган ислоҳотлар бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган.
Бўлим томонидан 2020 йилнинг 9 ойи давомида давомида адвокатура соҳасида ҳам бир қанча ишлар амалга оширилди.
Хусусан, 2020 йилнинг 9 ойи мобайнида жами 10 та адвокатлик бюролари давлат рўйхатидан ўтказилди.
2020 йилнинг 9 ойи давомида жами 8 та талабгорларга адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар янгидан берилди.
Шунингдек, 2020 йилнинг 9 ойи давомида 8 та адвокатнинг адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларининг амал қилиши тугатилди.
Шу билан бирга, 2020 йилнинг 9 ойи мобайнида жами 15 марта шундан, 6 марта адвокатлик ҳайъатлари уставларига, 7 марта адвокатлик фирмалари уставларига ҳамда 2 марта адвокатлик бюроси уставига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар қайта давлат рўйхатидан ўтказилди.
2020 йилнинг 9 ойи давомида 8 та адвокатлик тузилмаларида ўрганишлар ўтказилган бўлиб, ўтказилган ўрганишлар давомида жами 17 та камчилик ва 8 та йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, барча адвокатлик тузилмаларига аниқланган камчиликлар ва йўл қўйилган қонун бузилиш ҳолатлари юзасидан 8 та тақдимнома киритилган.
2020 йилнинг 9 ойи мобайнида адвокатлик тузилмаларининг уставларига 15 марта киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни қайта давлат рўйхатидан ўтказиш учун жами 1 338 000 сўм, талабгорларга берилган 8 та адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лецензиялар учун жами 892 000 сўм, 8 та лицензия бериш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш учун жами 446 000 сўм ҳамда 10 та адвокатлик бюросининг уставини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун жами 4 460 000 сўм миқдорида давлат божлари ундирилган.
Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат
томонидан тартибга солиш бўлими.